Жамият

БОЖХОНАДА ПОСТИДА 5 КГ ДАН ЗИЁД СОФ КУМУШЛАРНИ ОЛИБ ЧИҚМОҚЧИ БЎЛГАН ШАҲС ТЎХТАТИЛДИ!


01.11.2019   72

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди.

Ҳусусан, қўшни Қирғизистон Республикасига чиқиб кетаётган фуқаро (1985 йилда туғилган) С.М ва унга тегишли бўлган “кийим шкафи” божхона назоратидан ўтказилганида шкафнинг ичига божхона назоратидан яширилган қимматбахо металлар туркумига кирувчи 5кг дан зиёд қиймати 38 045 000 сўмлик соф кумуш парчаларини қонунга хилоф равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ф.Каримов

Андижон вилоят

божхона бошқармаси