Андижон 24

БОЖХОНАЧИЛАРГА ҚИЛИНАЁТГАН МУРОЖААТЛАР ҚАНДАЙ ЕЧИМ ТОПЯПТИ?


12.03.2020   3810

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг бузилишларини олдини олиш, иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш каби устувор вазифалар божхона органлари зиммасига катта масъулият юклайди. Андижон вилояти божхона бошқармаси жамоаси хам бу борада собитқадамлик билан фаолият юритяпти.

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида илгари сурилган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойили кунлик иш мезонимизга айланган.Тегишли режа асосида ўтказилаётган сайёр учрашувлар, қабуллар, юзма юз мулоқотлар яхши самара беряпти. Тадбирлар натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг 46 та мурожаати кўриб чиқилиб, ижроси таъминланди.

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Б. Раҳимов томонидан Хўжаобод туманида фуқаролар билан ўтказилган сайёр учрашувда соҳамизга дахлдор ўнга яқин мурожаат келиб тушди. Улар барчаси жойидаижобий ечимини топди. Қонунчилик соҳаси бўйича 8 та мурожаатга тегишлитушунтиришлар берилди. Шунинг баробарида божхона органларининг фаолиятига тааллуқли бўлмаган 4 та мурожаат мутасадди идораларга юборилди.

Фуқароларнинг соҳамизга тааллуқли муаммолари ўрганиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш мақсадидан вилоятимизнинг туман ва шаҳарлари сайёр учрашувлар ўтказиш давом эттирилмоқда.

З. ҲУСАНОВ,

Андижон вилояти божхона бошқармасининг

бўлим бошлиғи.