Андижон 24

БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИНИНГ ЯНГИ СТАВКАЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ


10.11.2020   2367

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№700, 09.11.2020 й) билан, божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди.

Қарорга кўра, янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади:

  • давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;
  • рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади ва улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;
  • товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;
  • божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.
  • Келиб тушган божхона йиғимлари суммаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган миқдордаги ажратмалар Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари фондига ва Жаҳон божхона ташкилотига ҳар йилги аъзолик бадали суммаси чиқариб ташланган ҳолда, белгиланган тартибда республика бюджети даромадига ўтказилади.

Шунингдек, қарор билан 1999 йил 30 апрелда тасдиқланган божхона йиғимлари ставкалари ўз кучини йўқотди.

Аввалги божхона ставкалари билан солиштирадиган бўлсак, айрим миқдорларда ўзгаришлар бўлганини кўриш мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта транспорт воситасини божхона томонидан кузатиб борганлик учун, 200 км.гача масофа учун 50 еврога тенг миқдорда, 200 км. дан ортиқ масофа учун 120 еврога тенг миқдорда тўлов ундирилган.

Янги тасдиқланган ставкаларга кўра, ушбу миқдор 200 км.гача масофа учун БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм), 200 км. дан ортиқ масофа учун БҲМнинг 5 баравари 1 млн 115 минг сўм этиб белгиланди.

Янги тасдиқланган божхона ставкалари билан қуйида танишишингиз мумкин:

Манба: uza.uz