Андижон 24

БОЖХОНА ОРГАНЛАРИНИНГ ҲАР БИР ХОДИМИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ФАОЛ БЎЛИШАДИ


26.11.2019   1095

Ҳозирда коррупцияга қарши курашиш маълум бир шахслар доирасида эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши даркор бўлган масала эканлиги ўз исботини топмоқда. Албатта, бу чегара ва қолип билмас иллатга қарши курашиш стратегик жиҳатдан ўта мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирларни талаб этибгина қолмасдан юксак маънавий фазилатларни ҳам мужассамлаштиради.

Шу боисдан Андижон вилоят божхона бошқармасида ташкиллаштирилган навбатдаги хизмат йиғилиши коррупцияга қарши курашишда давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик, бу борада амалга оширилган ва оширилаётган хориж тажрибаларига бағишланди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Андижон шахар Кенгаши раиси ўринбосари Х.Ўринбоева иштирок этиб, коррупция иллати давлат хавфсизлигига қай даражада таҳдид солаётганлиги, хорижий арбобларнинг бу борадаги фикрлари ҳамда Ватан келажаги нуқтаи назардан бу жиноятнинг нақадар қораланганлиги аниқ мисоллар билан келтириб ўтилди.

Дарҳақиқат, давлатимизни янада ривожлантиришга қаратилган шундай ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда божхона ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, қонун ости ҳужжатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларига оғишмасдан риоя этишлари ўзига хос долзарбликни касб этади. Бу борада инсон манфаатларига путур етказмаслик эса бу долзарбликнинг муҳим таомили бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида божхона органларининг ҳар бир ходими коррупцияга қарши курашишда фаол бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Андижон вилоят божхона

бошқармаси ходимиФ.Каримов