Спорт

БОШЛАНИШИ ЁМОН БЎЛМАДИ, ЯКУНИ ҲАМ ЧАККИ ЭМАС...


09.06.2019   2052

Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги футбол бошланди. Ўйинда ҳар икки жамоа ўйинчиларининг шижоати яққол кўзга ташланмоқда. Дастлабки дақиқалардан ҳар икки жамоа ўйинчилари ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилдилар. Ўйининг ўрталарида мисрлик ёшлар ўзбекистонлик тенгдошлари дарбозаси томон ҳавфли ҳужум уюштирдилар. Ҳимоячилар масъулият билан ўйин кўрсатиб, тўпни ўз дарбозалари олдидан узоқлаштирдилар. Қарши ҳужумдан самарали фойдаланган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумчилари ўйининг 1-таймини 1-0 ҳисоб билан якунладилар.

Ўйиннинг 2- тайми ҳам ҳар иккала жамоаларининг ҳавфли ҳужумларига бой бўлди. Ўйин оҳирида Ўзбекистонлик футболчилар, Миср олимпия терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қазондилар.

МАЪЛУМОТ УЧУН: Миср олипия терма жамоаси 1924 йилда ташкил топган. Жаҳон олипиядасида 8 марта иштирок этган. Шундан юқори натижалар 1928 ва 1964 йилларда 4 – ўрин. Бу Африка қитъасидаги жаҳон олимпиядасида иштирок этган давлатларнинг футболчилари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир. Улар 7 маротаба Африка қитъасида ғолиб бўлган.

Бугунги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Эктор Купер 2015-2018 йилларда Миср терма жамоамини бошқарган ва жаҳон биринчилигига олиб чиққан.

Шунингдек, Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Мисрга қарши яна бир ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бу учрашув Наманган шаҳрида ўтказилади.

«auz.uz» online гуруҳи.