ЖАМИЯТ

БОШҚИРДИСТОНЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МАНФААТЛИ ШАРТНОМАЛАР ИМЗОЛАНДИ


20.02.2020   674

Ўзбекистон-Россия муносабатларида савдо-иқтисодий алоқалар асосий ўринда туради. Мамлакатимизда Россия инвестициялари иштирокида тузилган 960 дан ортиқ, Россияда эса Ўзбекистон сармоядорлари иштирокида ташкил этилган қарийб 570 корхона фаолият юритмоқда. Юртимизда ушбу мамлакатнинг 60 дан зиёд етакчи фирма ва компанияси ўз ваколатхонасини очган. Ўзаро савдо ҳажми жадал ортиб бормоқда.

Вилоятимизда рос- сиялик сармоядорлар ва ишбилармонлар билан турли хил йўналишларда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйиб келинмоқда. Икки томонлама ҳамкорлик вилоятимизда экспорт салоҳияти ортишига, ишлаб чиқариш ҳажми кенгайишига замин яратяпти.

Россия Федерациясининг БошқирдистонРеспубликаси делегацияси вилоятимизда бўлиб,ижтимоий-иқтисодийалоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида шартномалар имзолади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон ҳудудий бошқармасида бизнес келишувлар асосидаги музокаралар ҳар иккала тараф учун манфаатли эканлиги билан аҳамиятлидир. Вилоят ҳокимлиги вакиллари, тадбиркорлар, Бошқирдистондан ташриф буюрган делегация аъзолари буни мамнуният билан таъкидлашди.

Юртингизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига Уфа шаҳримиз бозорларида эҳтиёж катта, деди Бошқирдистон РеспубликасиСавдо-сотиқ ва таъминотчилар давлат қўмитаси раиси Алексей Гусев. Негаки, сархил меваларингиз, дармондорига бой сабзавотларингиз сифати,мазаси жиҳатидан талабга жавоб беради. Келишувнинг асосий мақсади - Андижон вилоятида етиштирилган мева, сабзавот, полиз экинларини тўғридан-тўғри Уфа шаҳрига етказиш ва бозорларимизни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилган.

Мулоқот чоғида меҳмонлар ўзмаҳсулотларини ҳам тавсия қилишди. Билдирилган таклифга кўра,бошқирдистонлик агрономлар томонидан вилоятимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш масаласига эътибор қаратилди.

Учрашув сўнггида Шаҳрихон туманидаги "Савдо-сотиқ хизмат" МЧЖ ҳамда Уфа шаҳридаги "Зур базар" савдо корхонаси ўртасида умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенгэкспорт шартномаси имзоланди.

Ҳ. ТУРҒУНОВ.