«102» хабарлари

БОШҚАРУВНИ ЙЎҚОТИБ...


05.08.2019   674

Жорий йилнинг 1 август куни соат 15.30 ларда, Хонобод шахар Хонобод МФЙ Хонобод кўчаси ҳудудида, Қўрғонтепа тумани Савай МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи, фуқаро С. Д. ўзининг «Дамас» русумли, автомашинасини бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб йўлнинг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Хонобод шахар А.Навоий МФЙ Феруза кўчасида яшовчи, фуқаро Р. А. бошқарувидаги «Тико» русумли, автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган. Натижада «Тико» автомашинаси ҳайдовчиси Р. А. ва йўловчиси Хонобод шахар А.Навоий МФЙда яшовчи, фуқаро Қ.Б. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суруштирувни Хонаобод шахар ички ишлар бўлими олиб бормоқда.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати.