«102» хабарлари

БОШ МАВЗУ - ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ


28.11.2018   1543

Андижон туманидаги 33 – сонли умумтаълим мактабида шу ҳудуд аҳолиси ва ўқувчи ёшлар билан ички ишлар идоралари ходимлари учрашув ўтказди. Унда жиноятчиликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларга барҳам бериш бош мавзу бўлди.

Юртимизда фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳафтанинг пайшанба кунини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни, деб эълон қилиниши ҳам тарғибот ишларини кучайтириш, жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, ёшлар ўртасида ўтказилаётган суҳбатлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Тадбирда туман ИИБ Тергов бўлими бошлиги вазифасини бажарувчи Шавкатбек Хасанов сўзга чиқиб, ҳуқуқий оқибатларини ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирди. Ёшларнинг тушуниб, тушунмасдан қўл ураётган жиноятлари уларнинг келажагига, оиласига салбий таъсир қилишини уқтирди. Юртимизда яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, эзгу мақсад йўлида хизмат қилиш ҳар бир инсон учун шараф эканлигини айтиб ўтди.

Учрашув сўнгида содир этилган жиноятлар буйича олинган видеолавҳалар намойиш этилди

«auz.uz» online гуруҳи.