Спорт

Болтнинг аламли финиши


15.08.2017   449

Буюк Британия пойтахтида енгил атлетика бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида ямайкалик машҳур югурувчи Усэйн Болтнинг мағлум бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Бироқ шундай бўлиб чиқди.

Мазкур нуфузли мусобақадан кейин катта спортдан кетишини маълум қилган жаҳоннинг энг тез югурувчи спринти финиш беллашувида кутилмаган натижани қайд қилди. 100 метрлик масофага югуриш баҳсида у америкалик Жастин Гэтлин ва Кристиан Коулмандан кейин учинчи натижа соҳиби бўлди.

Олимпия ўйинларининг саккиз бор чемпиони бўлган Усэйн Болтнинг расмий мусобақалардаги сўнгги югуриши шу зайлда якунланса-да, мухлислар унинг номини жўр бўлиб, олқишлар билан айтганларича, буюк спортчига ҳурмат бажо айлашди.

Допинг истеъмоли учун икки бор шарманда бўлган Гэтлинни Лондон аҳли ёвузлик тимсоли сифатида ёқтирмасди. Шу боис унинг югуриш йўлакчасига ҳар гал чиқишини эллик мингдан зиёд томошабин норозилик тарзида гулдурос ғалағовур билан қаршилади.