Хорижда

БОЛТИҚБЎЙИ ДАВЛАТЛАРИ 2025 ЙИЛГАЧА РОССИЯ ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИДАН УЗИЛАДИ


22.06.2019   3352

Латвия, Литва, Эстония, Польша бош вазирлари ва Еврокомиссия вакиллари Болтиқбўйи мамлакатлари электр тармоқлари Россиядан узилиши ва Европа тизимлари билан синхронлаштириш бўйича ишлар жадвалини тасдиқлади. Бу ҳақда «Korresrondent.net» хабар бермоқда.

Синхронлаштириш узоғи билан 2025 йилгача ҳаётга татбиқ этилиши лозим, Еврокомиссия эса муаммоларсиз узилишни таъминлаш учун Россия ва Беларусь билан музокараларда иштирок этади.

Латвия, Литва ва Эстония ҳозирда БРЕЛЛ (Беларусь, Россия, Эстония, Латвия, Литва) электр энергетика тизими ҳалқасида фаолият олиб боради ва Москвадаги диспетчерлик ҳамда Россия электр тизимларига боғлиқ.

Болтиқбўйи давлатлари Ғарбий Европа энергетика тизимлари билан Польша орқали туташиши кўзда тутилган.

Манба: daryo.uz