ЖАМИЯТ

БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА


01.06.2018   1323

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Избоскан тумани маданият ва истироҳат боғидан бошланиб, Қораянтоқ қишлоғида замонавий услубда қурилган болалар боғчасида давом этди.

Ҳозирда 75 ёшни қаршилаётган Маҳкамбойҳожи ота Бўронов фарзандлари билан 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига хусусий мактабгача таълим муассасаси қурди. Унда болажонларни ҳар томонлама камол топиши учун барча шароитлар яратилган.

Қишлоқдаги байрам тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов барчани байрам ҳамда ушбу қутлуғ маскан билан муборакбод қилди.

Тадбирда сўзга чиққан ота-оналар ҳам Маҳкамбой отага ўз миннатдорлигини билдирдилар.

—- Мен бу боғчани фойда олиш учун қурмадим,—-деди Маҳкамбойҳожи ота. — Фарзандларимиз янада билимли, тарбияли, Ватанимизга содиқ фарзанд бўлишларини ният қилдим.

Отахон айни кунларда 5 гектар майдонда боғ яратиб, турли мева ниҳолларини парваришламоқда.

Шу куни нодавлат боғча билан ёнма-ён қишлоқ врачлик пункти ҳам таъмирдан сўнг янги қиёфада иш бошлади.

А. ДАМИНОВ.

Суратда: тадбирдан лавҳа.