Андижон 24

БОЛАЖОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ


30.12.2020   774

Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятлари сирасига киради. Чиндан ҳам муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, меҳр-мурувватга ташна инсонлар ҳолидан хабар олиш миллатимизнинг гўзал сифатларидан саналади.

Кириб келаётган янги йил байрами муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ходимлари томонидан Вилоят болалар силга қарши санаториясида даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга байрам совғалари топширилди.

Фото: Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати