Хорижда

Боласига фашист исмини қўйишди ва...


29.05.2018   1430

Италияда ўз фарзандига Бенито Муссолини номини қўйган ота-она суд қилиниши кутиляпти. The Local нашри хабарига қараганда, кутилмаган исм Генуя шаҳри мутасаддиларини ташвишга солиб қўйган. Шаҳар амалдорларининг фикрича, мазкур ном боланинг келажакдаги ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

“Бироқ, - деб ёзади газета, - боланинг ота-оналари ўтмишдаги собиқ фашист диктаторнинг мухлислари саналишмайди. Итальян анъаналарига кўра, бобосининг шарафига ўз ўғилларига шундай исм қўйишган, холос”

Бир ёшга тўлмаган болакайнинг исми ўзгартириладими ё йўқми – ҳали номаълумлигича турибди.

Дарвоқе, ўтган йилнинг октябрида Францияда ана шундай ҳолат юзасидан суд мажлиси бошланганди. Бунга Тулуза шаҳрида яшовчи эр-хотиннинг фарзандига Жиҳод дея исм қўйганликлари сабаб бўлганди.