Андижон 24

БОЛА ВА АТРОФ-МУҲИТ


10.06.2019   1074

Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, шу билан бирга мактабга тайёрлаган ҳолда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида: “Бу таълим 6-7 ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъий назар, бошқа таълим муассасаларида олиб борилади”,- деб таъкидланган. Дарҳақиқат, таълим-тарбия қанчалик эрта бошланса, унингсамараси шунчалик эрта намоён бўлади ва инсоннинг бутун ҳаёт тарзига ижобий таъсир қилади.

Мактабгача таълим тизиминиҳам шаклан, ҳам мазмунан янгилашга қаратилган“Илк қадам” давлат ўқув дастури негизи жаҳон халқлари тарбияшунослиги ҳамда миллий қадриятларга туташ бўлган халқ педагогикаси, халқ донишмандлиги ва албатта “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури,илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига асосланиб, мактабгача таълим муассасаларида ҳамдаоилада ота-оналарнингболани атроф-оламга бўлган муносабатини ижобий шакллантиришмақсадини кўзлайди.

Болаларни атроф-оламга тўғри муносабатда бўлиши, дунёни англаши, атрофида ўраб турган нарса ва ходисаларни идрок этиши, ўз муносабатини билдиришида ўзбек халқ оғзаки ижоди, халқ ўйинлари, кузатиш, сайр ва саёҳатлар, расмлар, карточкалар, слайдлар, видероликлар, атрибутлар, мажозий образлар,амалий тажриба ўтказиш кабиларга катта аҳамият берилган.

Боланинг руҳий тайёргарлик жараёни уни атроф-муҳитга, катталарга, тенгдошларига, ўзига, оила аъзоларига, қўни-қўшнилари, қариндош-уруғларига меҳр-муҳаббат уйғотиш, оиласи ёки таълим муассасадаги мебел, жиҳозлар , уй рўзғор буюмлари катталар меҳнати орқали яратилаётган жараёнлар орқали уларнинг шахсий маданияти шаклланганлиги кўзда тутилади.

Руҳий тайёргарликда энг муҳим жиҳат “боланинг ички позицияси” шаклланганлигидир ёки “мотивацион тайёргарлик”, яъниболанинг катталар ва тенгдошлари билан муомаладабўлишига, топшириқни бажаришга, тенгдошига ёрдам бериш масъулиятини хис қилиш орқали болани мактабга бориш хохиши уйғотилади.

Руҳий тайёргарлик бола образли ва мантиқийфикрлашни, тасаввурнинг, одамийликнинг, билимга қизиқишнинг, мустақилликнинг, ўзини-ўзи назорат қилишга ва бошқаришга имкониятнинг шаклланганлигини ҳамда ўқув фаолиятини кузатиш, эшитиш, эслаб қолиш, умумлаштириш, уйғунлаштириш, солиштириш каби асосий турларини билишни ўз ичига олади.

Хотира ақлий ривожланишнинг бир кўрсаткичи сифатида қачонки болаэшитиб, яхши эслаб қолса “кўриш” ва қачонки бола кўриб яхши эслаб қолса “кўриш” ва қачонки бола эшитган ва кўрганларининг асосий мазмунини , айтиб берса “мазмунни эслаб қолиш” каби турларга бўлинади.

“Кўриб, эшитиб эслаб қолиш” хотирасини ривожлантириш учун машқ қилдириш бефойда , чунки у ҳар кимга табиатан берилган. Мазмунни эслаб қолиш” хотирасини яхшилаш учун эса албатта машқ қилдириш керак.

Мактабгача таълим мазмуни ва методлари бола шахсини шаклланиши, унинг мустақил шахс сифатида тан олиниши жараёнлари кечадиган мухитда ташкил этилади. Айнан мактабгача даврда боланинг келажакдаги барча фаолият турларида ва умуман ҳаётда муваффақиятли бўлишга ёрдам берувчи умуминсоний хислатлари шаклланади.

Боланинг уни атрофини қуршаб турган воситалар: оиласи, ота-она, мактабгача таълим муассасаси, дўстлар, атроф-муҳит, оммавий ахборот воситалари, яшаётган шаҳар ёки қишлоғи, маҳалласи, боғчасидаги муҳиттарбиялайди. Болани ривожланиш жараёнида уни бошқариб бориш керак. Шахснинг ҳар томонлама камолотга эришуви, бу унинг айрим қирралари ёки ҳислатларининг тўлақонлигини, жисмоний, ахлоқий, сиёсий, эстетик ва экологик қарашлари йиғиндисини ўз ичига олади.

Мактабгача ёшдаги болалар атрофимиздаги оламни англаб боришда“Саҳналаштирилган”, “Ўйин – мусобақа”, “Саёҳат”усулларидан фойдаланишсамаралинатижа беради. Замонавий таълим жараёнини ташкил этиш усулларининг ўзига хос хусусиятлари: мавзуни мухокама қилиш; эркин фикрлаш; хамкорликда ишлаш; жуфт бўлиб гуруҳларда ишлаш; давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар; ролларни ижро этиш; муаммоларни биргаликда ҳал этиш учун фикрлаш.

Замонавий усуллар тарбияланувчиларнинг ўз фикрини ҳимоя қилиш кўникмасини шакллантиради, ҳамкорликда ишлашни ўргатиб, уларни ҳаётда учраб турадиган қийинчиликларни биргаликда енгиш тажрибасини сингдиради. Замонавий усуллардан фойдаланиш: гурухмуҳитини ўзгартиради; мавзу қандай болаларнинг ўрганилиши кераклигини белгилаб беради; ҳар бир тарбияланувчини фаоллаштиради.

Бугунги кунда тарбиячи таълимий жараённи ташкил этиш учун фақат зарурий ахборотларнигина танлаб олиши ва тарбияланувчини бевосита мустақил билим олишга ўргатмоғи лозим

Мухаббат ЮЛДАШЕВА,

Избоскан туманидаги 4-мактабгача

таълим муассасаси тарбиячиси.