ЖАМИЯТ

БОКУДА ИЛК БОР ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИНИНГ САВДО МАЙДОНЧАСИ ОЧИЛДИ


17.06.2022   1635

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ халқаро савдо тармоғи 21 та хорижий савдо майдончасидан иборат.

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида илк бор «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг хорижий савдо майдончаси очилди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, биржанинг янги хорижий савдо майдончаси таъсисчиси Озарбайжоннинг Delfin Caspian компанияси бўлди. Мазкур савдо майдончаси Президентнинг 2022 йил 17 май кунги товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишида белгиланган вазифаларни ижро этиш доирасида очилган.

Биржанинг электрон савдо тизимлари савдо ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, ишончли товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқа ўрнатиш, вақт ва маблағ тежамкорлилиги, шунингдек тўловларни ва товарни етказиб беришнинг кафолатлаш каби афзалликларга эга.

Маълумот учун, ҳозирги кунда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ халқаро савдо тармоғи 21 та хорижий савдо майдончасидан иборат.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев илгари биржа савдоларида турли схемалар орқали коррупция бўлиб, даромадлар айрим «ўртакашлар» чўнтагида қолганини айтганди.

Шунингдек, йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланди.