Спорт

Бокс: 5+2. Қойил!


02.02.2018   181

Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган “Indian Open” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақада 52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Худойназар Файзов ҳиндистонлик Анвар Салмонни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, вазни 56 килограммгача бўлган Абдулҳай Шораҳматов мўғилистонлик Амар Харку устидан зафар қучиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди,-дейилади ЎзА хабарида.


64 килограмм вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров кубалик Жорж Моран Винентга қарши ўтган беллашувда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан тақдирланди.


Мусобақада Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Бобо-Усмон Ботуров ўз вазн тоифаларида олтин медалга эга чиқди. Умидли боксчимиз Санжар Турсунов эса ушбу баҳсларда кумуш медаль соҳибига айланди.