Хорижда

«Боинг -737» каби улкан ва ҳайбатли динозавр


12.09.2017   1281

Қадимшунослар Аргентинадан ўтхўр улкан динозаврнинг қолдиқларини топишди. Proceedings of the Royal Society B журналида ёзилишича, тириклигида унинг бўйи 6 метр, узунлиги 35 метр, вазни 61 тонна бўлган ва Ер тарихида қуруқликдаги энг йирик жонзотлардан бири саналган.

Олимларнинг сўзларига кўра, Patagotitan mayorum номини олган мазкур ҳайвон титанозаврлар оиласига мансуб бўлган экан.

Пол ва унинг ҳамкасблари сайёрамизнинг энг йирик жонзоти номини олишга “даъвогар” саналган яна бир титанозаврнинг қолдиқларига дуч келишди. Чубут провинциясидаги қазиш ишлари чоғида улар бирданига титанозаврнинг суякларини қўлга киритишди. Олимлар уларнинг ўлимига ўта кучли сув тошқини ёхуд ер кўчиши сабаб бўлган деган тахминни билдиришяпти.