ЖАМИЯТ

“БОҒИШАМОЛ”ДАГИ БОЛАЛАР “АДОЛАТЧИЛАР”ДАН ХУРСАНД


13.06.2019   4140

Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши ташаббуси билан “Болалар билан келажак сари” сари шиори остида тадбир ўтказилди. “Ёш адолатчилар” томонидан тайёрланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари, ёш рассомлар ижоди, мусиқали чиқишлар ва китобхонлар ўртасидаги беллашувўзига хос байрамга айланди. “Ёш актёр” театр клуби аъзоларининг тамошаларисоғлом ҳаёт тарғиботига бағишланди.

- Муҳаммад Юсуф шеърларини севиб ўқийман, ёд оламан, - дейди дам олувчи Икромжон Алиев. - Бугун китобхонлар ўртасида ўтказилган “Билимдон” танловида ғолиб чиқиб, ташкилотчилар томонидан тақдирландим. Китоблар жамламаси Муҳаммад Юсуфнинг шеърий тўплами эканлиги мен учун муносиб совға бўлди.

Тадбир ёш санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларга уланди.

Қосимжон Қаюмов.