ЖАМИЯТ

БОҒЧАГА ИМТИЁЗЛИ РЎЙХАТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН БОЛАЛАР


10.06.2021   2530

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 20 майдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланди.

Эндиликда болаларнинг I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (илгари – ногирон бўлган шахсларнинг болалари), кўп болали оилаларнинг болалари, етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (илгари – ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари), талабалар ва педагогларнинг болалари, акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (илгари – бошқа муассасалардан ўтказилган болалар) каби контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади.

Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА