Бугуннинг гапи

БОБУРИЙ ЗАМИН ТАЪРИФИ 143 ТА ДАВЛАТДА АKC-САДО БЕРДИ


20.04.2019   2508

Кеча вилоятимизга Туркиянинг TRT телерадиокомпанияси вакиллари ташриф буюрдилар. Улар Боғишамолдаги Бобур номли миллий боғда бўлишиб, буюк бобокалонимиз қадами теккан жойлар ҳақида лавҳа тайёрладилар.

143 та давлатга тўғридан-тўғри кўрсатув ва репортажлар бериб борадиган телерадиокомпания ўтган йилнинг декабридан бу амалиётни мамлакатимизда ҳам йўлга қўйган.

-Бу ерга келишдан аввал “Бобурнома”ни синчиклаб ўқиб чиқдим, - дейди журналист Мехмет Жонпўлат. - Андижон буюк зортлар бешиги бўлганига яна бир бор ишонч хосил қилдим. Сирасини айтганда, Ўзбекистондан етишиб чиққан Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби алломалар сабаб Европада Уйғониш даври юзага келган. Буюк Ипак йўли эса Шарқдан Ғарбга қадар бўлган 12 минг километли ҳудудни қамраб олган ҳолда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаган. Гўзал ва бетакрор шаҳрингизга келсак, Бобур замини туризм борасида ҳам салмоқли имкониятларга эга.

Лавҳа шу ернинг ўзидан ТRT телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Қудратжон Шаробидинов,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.