Андижон 24

БИЗ - ВАТАНПАРВАРЛАРМИЗ! (+фото)


01.06.2019   2151

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларини ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга вилоятимизда кенг кўламли тадбирлар амалга ошириляпти. Чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли, айниқса ёшларнинг спортнинг техник ва амалий турлари билан янада яқинроқ таништириш, уларни ушбу спорт турларига оммавий равишда жалб этишга эришиш, ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш эътибор марказида бўлмоқда. тегишли режалар асосида 31 май куни Марҳамат тумани,Полвонтош шаҳарчасида жойлашган ижтимоий иқтисодиёт ва педагогика коллежи ҳудудида “Биз -ватанпарварлармиз! шиори остида маънавий, маърифий, спорт ва маданий, тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларини спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишларини ҳамда коллеж маъмурияти ва ўқувчилар билдирилган таклифларга асосан коллеж ҳудудида “Ватанпарварлик клуби” ҳамда спорт тўгаракларини ташкил этишга келишиб олинди.

Мазкур тадбирда 700 нафардан зиёд аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар.