Андижон 24

«БИЗ СЕН БИЛАН БОЛАЖОН!»


01.06.2019   2290

Халқаро болалар куни муносабати билан Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган болалар уйлари, саҳоват ва муруввват уйлари тарбияланувчилари учун “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан “Биз сен билан болажон!” шиори остида акция ташкил қилинди.

Акция давомида вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли болалар шаҳарчасида, Андижон шаҳридаги меҳрибонлик уйида ҳамда Қўрғонтепа тумани Болалар мурувват уйида камол топаётган540 нафар тарбияланувчидан хабар олиниб, совғалар улашилди.

Болалар шаҳарчасининг жажжи тарбияланувчилари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслари, ватанни мадҳ этувчи шеърлар қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.