Сайлов - 2021

БИЗ ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙМИЗ


30.09.2021   918

Амир Темур ҳикматларига амал қилган ўзбек халқи адолат машъаласини баланд кўтариб, она-Ватан-Ўзбекистонда тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқда. Адолат келажакка ишонч демакдир. Шундай экан буюк бобокалонимизнинг “Куч – адолатда” деган улуғ шиорини маёқ қилиб олган халқимиз нурли манзиллар сари олға интилмоқда. Бу йўлда фаровон келажакни кўраётгани аниқ.

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг ишончли вакили Йўлдошали Эгамовнинг Жалақудуқ туманида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда қонун устуворлигини таъминлаш, адолат ақидасини ҳаётда янада кенг қарор топтириш “Адолат” социал-демократик партиясининг асосий вазифаси эканлиги таъкидланди.

Адолат ҳукм сурган жамиятда тинчлик, бағрикенглик ҳукм суради, халқнинг давлат сиёсатига бўлган ишонч-эътиқоди ортади. Фуқаролар қалбида она-Ватан, келажакка даҳлдорлик туйғуси юксалади. Зеро, адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуриш йўлидаги қарашлар Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастурида мужассам. Шунингдек, адолат ва қонун устуворлиги кенг ўрин эгаллагани кўрсатиб ўтилди.

Учрашувда шу йилнинг 24 октябрь куни “Бир сайловчи-бир овоз” тамойили асосида бўлиб ўтадиган Президент сайловида сайлов Кодекси асосида қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар тушунтирилди. Ҳар бир сайловчи ўз овози билан Ўзбекистоннинг келажагига муносабатини билдиришлиги айтилди.

Тадбир туман тиббиёт бирлашмасига карашли 24-қишлоқ оилавий поликлиникасида кизгин савол-жавоблар билан ўтказилди. Номзод ва унинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаган фуқаролар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Иштирокчиларда ватанга муҳаббат туйғусини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда адолатли жамият, адолатпарвар давлат қуришни ўз олдига бош мақсад қилиб қўйган “адолатчилар”ни қўллаб-қувватладилар.

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши

матбуот хизмати.