Андижон 24

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ХАЛҚАРО ТУЗИЛМА СИФАТИДАГИ МАРКАЗИЙ ЎРНИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЛОЗИМ


17.10.2020   514

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида илк бор Бош Ассамблеянинг етмиш бешинчи сессияси онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтди. Унда муҳтарам Президентимизнинг соф ўзбек тилида нутқ сўзлаганлари катта ҳаяжон ва унутилмас таассурот уйғотди. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар хусусида атрофлича фикрларини баён этиб, бу эзгу ишларни оли боришда барча давлатлар бир-бирига яқин ҳамкор бўлиши зарурлигини таъкидладилар.

Мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизим яратилмоқда. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари томонидан мазкур тизимни янада такомиллаштириш мақсадларини ўзида ифода этган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш таклифи билдирилди. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этади.

Бугун давлатимизда гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатларимиз сони Андижон вилоятининг ўзида 23 нафарни ташкил қилмоқда. Бу эса хотин-қизларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётгани исботидир.

Президентимиз ёшлар, камбағалликни қисқартириш, адолат, хавфсизлик масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Бугун давр биздан хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлидаги умумий хатарларга қарши янгича ёндашувлар асосида ва яқин ҳамкорликда ишлашимиз зарурлигини талаб қилмоқда. Шу маънода муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мувофиқлаштирувчи халқаро тузилма сифатидаги марказий ўрнини янада кучайтириш лозим. Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг институтлари билан амалий мулоқотни ривожлантириш учун доимо тайёр”.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Мафкуравий ташвиқот-тарғибот бўлими мудири.