Сайлов - 2021

БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИГИДАГИ АНДИЖОНЛИКЛАР


24.10.2021   1058

Андижон шаҳрида яшовчи Алишер Алихон айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржаҳшаҳридаги Diyar International American Private School мактабида инглиз тилидан болаларга сабоқ бериб келмоқда.

2-Андижон Округ сайлов комиссияси Матбуот маркази котибаси Нуржаҳон Йўлдошева у билан боғланди.

-Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош консуллиги ҳузуридаги 7-Сайлов участкаси Тошкент вақти билан 8:00 да очилди. Комиссия томонидан уерда ўқиб-ишлаётган ўзбекистонлик сайловчилар рўйхатга олинган. Участка сайлов комиссияси томонидан овоз бериш жойи ва вақти ҳақида олдиндан хабардор қилиндик. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг дастурлари ҳақида тўлиқ ахборот ва маълумотларга эга бўлдик. Сайлов участкасида зарур шарт-шароитлар яратилганлиги эътиборга молик. БААнинг маҳаллий ваколатли органларининг талабига кўра, сайлов жараёнида эпидемиологик хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиниши тавсия қилинди, - дейди Дубайдаги ҳамюртимиз.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази