Андижон 24

БИРИНЧИ «BOOK CAFЕ» ИШ БОШЛАДИ


09.05.2019   3388

Хотира ва қадрлаш кунида Андижон шаҳрида илк бор “Book cafе” очилди. Хотира майдони олдида жойлашган шинам каҳвахона тадбиркор Муҳаммадали Пўлатов томонидан ташкил этилди.

Бу ерда бир вақтнинг ўзида юздан ортиқ китобхонга ўзининг севимли муаллифи асарини ўқиб ўтириш имконияти яратилган. Ҳозирда китоб-кафеда жами 2000 га яқин китоб мавжуд. Адабиётлар орасида инглиз ва рус тилидаги ноёб асарлар борки, улар Москвадан келтирилди.

-Кун мобайнида китоб ўқиб ўтириб, қаҳва ичмаса, бирон ширинлик тановвул қилмаса, қаҳвахонанинг даромади нимадан хосил бўлади?-сўраймиз тадбиркордан.

-Ҳар бир шаҳарда интеллектуал хордиқ чиқариш маскани бўлиши керак, - дейди М.Пўлатов. – Одатда бу каби жойларга тўпланган ўқимишли ҳамфикр, ҳаммаслак инсонлар янги ғоялар ташаббускорлари, лойиҳалар катализаторлари бўладилар. Шунинг ўзи дивиденд эмасми?

Эслатиб ўтиш жоизки, Андижондагиси республикамиздаги иккинчи “Book café” ҳисобланади.

«auz.uz» online гуруҳи.