Андижон 24

Бир ёнда сумалак, бир ёнда байту барак базми...


20.03.2018   1761

Андижонимизнинг турли туман ва шаҳарлари маҳаллаларидан келганлар эса миллий ўйинлар, халқ оғзаки ижоди ва аҳоли вакиллари чиқишлари билан тантаналарга файз киритишди. Шаҳрихонликларнинг арғимчоқ учиш ва кураш баҳслари олқишларга сазовор бўлди. Марҳамат туманидан келган кайвонилар ерўчоққа ўрнатилган дошқозонда сумалак пиширишни бошлаб юбордилар.

Жалақудуқ туманнинг Кўтарма қишлоғининг “Оқ рўмолли ойимлар” фольклор халқ дастасининг қирғиз тилидаги ирлари, айтишувлари томошабинлар кўнглини кўтариб юборди.

-Жамоамизни бутун республикамизда яхши билишади, - деди дастанинг бадиий раҳбари Дюмхон Мусурмонқулова. – Биз ҳар йили фольклор ансамбллар фаолиятига оид турли танловларда халқ оғзаки ижодини тарғиб қиламиз. Шовқин-суронли мусиқа остида айтилган қўшиқдан кўра, жонли овозда куйланган тўртликлар, ўзбек ва қирғиз халқларининг айтишувлари, байту бараклари юртдошларимизга ёқиб тушяпти.

Нажмиддин ЭРГАШЕВ.