Бугуннинг гапи

БИР МАКТАБДА ЎҚИГАН ИККИ ҲОКИМ УСТОЗЛАРИНИ ЙЎҚЛАДИЛАР


02.10.2019   166

Бир вақтлар сифдош, партадош бўлган Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев ва Қўрғонтепа тумани ҳокими Авазбек Эргашев йиллар ўтиб яна қадрдон мактабида кўришдилар.

Улар Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларини йўқлаб Олтинкўл туманидаги 42-умумтаълим мактабига келдилар.

Албатта, орадан кўп сувлар оқиб кетди. Педагогик жамоада авлодлар алмашган. Аммо ўша мураббий меҳри, ўша жонкуярлик бардавом қолганлигининг гувоҳи бўлдилар. Мактаб анъаналарини авлодларга сингдираётган бугунги муаллимларни байрам билан табриклаган икки ҳоким ўз совғаларини улашдилар.

Қизиқарли суҳбат синф хонасига, ўқувчилар даврасига кўчди. Билим олиш, ҳаётда ўз ўрнини эгаллаш баробарида Инсон бўлиш фанидан савод чиқариш мактаб ёшидаёқ муҳимлиги айтилди. Қизиқарли савол-жавоблар якунида ўқувчиларга китоблар улашилди.