Андижон 24

БИР МАҲАЛЛАНИНГ ЕТТИ МУАММОСИ


29.01.2019   1570

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудларда бўлиб, сайёр қабул ўтказаётгани муаммолар ечимига йўл очмоқда. Андижон туманида яшовчи фуқароларнинг ўз вакиллари- Ўзбекистон «Адолат» СДПдан сайланган депутат Мухаррам Дадаходжаевагабўлган ишончи ортиб бормоқда.

Куни кеча у Бўтақора қишлоғи Наврўз маҳалласида сайловчилар билан учрашди. Ҳудуддаги 20 км. йўлни асфальтлаш, Т.Содиқов номли мусиқа мактабини таъмирлаш, 27-, 28-, 29-мактабларни замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш, ичимлик сув қувурларини алмаштириш кабиаҳолини қийнаётган муаммолар бўйича қилинган 7 та мурожаатни ўз назоратига олди. Депутат сифатида тегишли идораларга чиқиб, муаммолар ечимига йўл топишлигини билдирди.

-Фуқаро Насибахон Абдуллаева саломатлиги яхши эмаслиги, шифокорлар бир неча ойдирки аниқ ташҳис қўймаётганлигини билдирди,-дейдиМ.Дадаходжаева.- Унинг кам таъминланган оила аъзоси эканлиги эътиборимни тортди. Туман тиббиёт бирлашмасига бу масалада депутат сўрови билан чиқдим. Беморни соғломлаштириш бошланди. Бундан унинг оиласидагилар ҳам хурсанд.

Сайловчилар билан мулоқотлар давом этмоқда. Муҳими, депутат аралашуви билан муаммолар ечимини топяпти.

Қосимжон ҚАЮМОВ.