ЖАМИЯТ

Бир китобхонга бешта янги китоб


17.03.2018   1650

Бугунги кунда Андижон вилоятида китоб савдосини самарали ташкил этиш, ахборот-кутубхона марказлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал вазифасини бажармоқда. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг кўрсатмасига асосан Андижон вилоятининг барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари томонидан ўзларига бириктирилган секторларда жами 17 та китоб савдо дўкони ташкил этилиб, унинг савдоси йўлга қўйилди. Бундан ташқари Қўрғонтепа туманида 2 нафар тадбиркорга китоб дўкони учун ер ажратилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.


Қувонарлиси мазкур китоб савдо дўконларида 17 нафар фуқаро янги иш ўринлари билан таъминланди. Хар бир савдо дўконида ўртача 300 тадан китоблар мавжуд бўлиб, жами 5 минг 100 та китоблар савдоси йўлга қўйилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳратбек Собиров масъул бўлган сектор Асака туманида ташкил этилган «Бир китобхонга бешта янги китоб» шиори остидаги акция доирасида туман ички ишлар бўлими томонидан умумтаълим мактабларига ҳамда янги китоб дўконига “Жаҳон адабиёти дурдоналари”, “Ўзбек адабиёти намуналари”, “Методик қўлланмалар”, “Болажонлар учун эртак китоблар” етказиб берилмоқда.

Суратларда: Асака туманидаги 22- ва 31-умумтаълим мактабларига тақдим этилган китоблардан болажонлар мамнун; Қўнғирот МФЙдаги “Асака Арен” МЧЖ тасарруфидаги савдо дўконида ташкил этилган китоб савдоси.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.