Бугуннинг гапи

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ МАҲАЛЛАМИЗГА!


31.10.2018   218

Адирликлар бағрида янги ташкил этилган Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғинида қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу ерда барпо этилаётган инфратузилма объектлари, ҳовли-жойлар кун сайин ўзгача чирой касб этяпти. Амалга оширлаётган ишларни кузатар экансиз, "инсоннинг қўли гул" деган нақл қанчалар тўғри эканлигига яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.

Мазкур ҳудуд 149 гектардан зиёд. Аҳоли ҳовли-жойлари учун 79 гектар майдон ажратилган. 54 гектарида нотураржой объектлари барпо этилмоқда. Салкам 17 гектар майдонни катта ва ички кўчалар ташкил этади. Ҳозир2 сотихли 685 та уйнинг қурилишига 90 та қурилиш ташкилоти сафарбар қилинган.

Қад ростлаётган савдо дўконлари, гўзаллик салони, новвойхона ва бошқа зарур объектларда қурувчиларнинг қўли қўлига тегмайди. Дастлабки уйларда қурилиш ишлари якунига етказилмоқда. Ҳозир том ёпиш, сувоқ қилиш ва пол қўйиш ишлари тугаб, ички электр тармоқларини монтаж қилиш ҳамда пардозлаш ишлари бажарилмоқда.

Ҳудуддаги 10 та уйнинг пойдеворини қўйдик, - дейди"Хон" масъулияти чекланган жамияти ходими Баҳромиддин Самидинов. Биноларни яқин кунларда ўз эгаларига топширишни кўзлаяпмиз.

Вилоят автомобиль йўлларидан фойдаланиш бошбошқармаси тасарруфидаги "Вилоят кўкалам" корхонаси ишчилари томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилгач, янги маҳалланинг таровати янада файзли, кўркам кўринишга эга бўлди.

Жаҳонгир

Шамшиддинов.

Хурсандбек Араббоев олган сурат.