Хорижда

БИР ЕВРОЛИ УЙЛАР


24.01.2019   1282

Италиянинг "Нур шаҳри", "Ердаги жаннат" номлари билан машҳур Самбука шаҳри расмийлари тарихий биноларнинг ҳар бири 1 еврога сотилишини эълон қилди.

Янги харидорлар уйни ўз ҳисобларидан таъмирлаши керак бўлади. Бундай уйларнинг аксарияти капитал таъмир ва мўмайгина сармоя талаб қилади. Таъмирлаш учун 15 минг евродан (таҳминан $ 17,2 минг) кам пул кетмайди.

Шунингдек, янги уй эгалари шаҳар ғазнасига 5 минг евро ($ 5,7 минг) миқдорида гаров пули тўлаши керак. Таъмир тугагач, бу пуллар яна тўлиқ қайтариб берилади. Шундай қилиб, $ 1 дан сал кўпроқ инвестиция аслида $ 23 минг харажатни талаб қилади.