Андижон 24

БИНОЛАР НЕГА БЎШ ТУРИБДИ?


03.07.2019   1388

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида ҳудудимиздаги бўш турган бинолар масаласи кўтарилган эди.Зеро, Президентимизнинг 2018 йил 4 сентябрдаги «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросинитаъминлаш ҳам мана шунга хизмат қилади.

Ташрифдан сўнг вилоят идоралараро комиссияси мазкур масалани изчил ўрганишга киришди. Комиссиянинг ишчи органи томониданжами бўш турган объектларга аниқлик киритиш ҳамда мулкдорлар томонидан тақдим этилган тармоқ жадваллари асосида қандай иш ташкил этилганлигини мониторинг қилиш мақсадида 30 минг 528 та нотурар объект қайта хатловдан ўтказилди. Шу йилнинг 1 июнь ҳолатига вилоятимизда бўш турган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган 2 минг 135 та объект борлиги аниқ бўлди.

Идоралараро комиссия томонидан бу объектларнинг1 минг 144 тасига нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилиши юзасидан хулосалар берилди. Орадан 15 кун ўтиб, яъни 16 июнга келиб бўш турган бино эгаларининг 1 минг 500 га яқинидан 16 миллиард 503 миллион 300 минг сўм солиқ ундирилиши белгиланди ҳамда шу муддат ичида 9 миллиард 942 миллион 900 минг сўм ундирилди.

Жалақудуқ туманидаги«А.К» корхонаси 5,3 гектар майдонни тасарруфига олган эди. Афсуски, бу жой ўз ҳолига ташлаб қўйилди. 2 минг квадрат метр майдондаги бинолар «қақшаб» ётибди. Ишлаб чиқариш умуман йўлгақўйилмаган. Идоралараро комиссия тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллашни лозим топди ва 248 миллион сўм ер ва мол-мулк солиғи қайта ҳисоб-китоб қилинди. Дастлаб 20 миллион сўм ундирилди. Қолган маблағ тўлови мажбурий ундирувга қаратилди.

Таъсирчан чоралар мулкдорларниҳушёр торттирди. 183 та тадбиркорлик субъекти томонидан инвестициялойиҳалари бўйича ишлар амалга оширила бошлангач, таъсирчан солиқ механизмини қўллашни рад этувчи ҳужжатлар тақдим қилинди. Бу 3 миллиард 108 миллион 700 минг сўмни ташкил этар эди. Аслида туртки берилмаса ҳам иш ташкил қилса бўлади.

Асака туманидаги асаларичиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли омборхонадан ҳам бир неча йил давомида фойдаланилмади. Ўтган-кетганнинг нигоҳи тушса, мулкдорлар елка қисиб қўя қолишарди. Идоралараро комиссия талабидан кейин фермер хўжалиги раҳбари ўзини ўнглаб олди ва бинони қайта қуриб, нодавлат таълим муассасаси бунёд этишга бел боғлади. Иш бошлангач, 12 миллион сўмдан зиёд тўлов миқдоридаги таъсирчан солиқ механизми бекор қилинадиган бўлди.

Энди мана бу мисолга эътиборингизни қаратамиз. Андижон шаҳридаги «М.З.А» корхонаси ўзига қарашли бўлган салкам 7 гектар майдоннинг атиги 1 гектаридан фойдаланиб келган. Бу йирик майдонга эгалик ҳуқуқи берилганидан буён 6 гектар майдон бўш ётган. «Энди иш бошлаймиз, режалар катта, уни қиламиз-буни қиламиз» тарзидаги важ-карсонлар энди иш бермади. Корхонага таъсирчан солиқ механизми қўлланиладиган бўлди. 6 гектар майдон маҳаллий ҳокимлик захирасига топширилди.

Хатлов жараёнида 40 та мулкдорга нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллаш имконияти мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Чунки мулкнинг эгаси номаълум. Мана шундай ҳолатлар ҳам шу кунгача эътибордан четда қолганлиги ажабланарли, албатта.

Президентимизнинг юқорида тилга олинган қарорида фойдаланилмаётган объектларнинг мулкдорлари, яъни юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқларини икки карра миқдорида тўлаш, 6 ой ўтгандан сўнг – беш карра, 12 ойдан сўнг ва кейинчалик – ўрнатилган ставкага нисбатан ўн карра миқдорида тўлов белгилаш қайд этилган. Мулк ҳуқуқини бекор қилишосон, бироқ бу масалани мураккаблаштиради. Ҳамма гап – яхши ният билан катта мақсадларни кўзлаб эгаликка олинган бино-иншоотлардан элу юртга нафи тегадиган тарзда фойдаланишда, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шоҳруҳбек

Эгамназаров,

вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи.