ЖАМИЯТ

БИНОЛАР ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБИГА ЖАВОБ БЕРСИН


14.03.2020   684

Мамлакатимиз миқёсида улкан қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, савдо-саноат тармоқлари ривожлантирилмоқда, аҳолигамаданий ва маиший хизматкўрсатиш сифати оширилмоқда. Фаолият кўрсатаётган бино ва иншоотлар қайта таъмирланиб, даврга мос ҳолатга келтирилмоқда.

Биноларнинг узоқ йиллар хизмат қилиши ва мустаҳкам хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга алохида эътибор қаратиш лозим. Бош пудратчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари даврида объектларнинг автоматик ёнғиндан хабарлаш ва юқори товушли хабарлаш қурилмалари билан жиҳозланиши, асосий ва заҳира чиқиш эшиклари ёнига “ЧИҚИШ” ёзувли таблолар ўрнатилиши керак. Биноларнинг том қисмидаги ёғоч қурилмаларига ёниш хусусиятини пасайтирувчи кимёвий суюқлик билан ишлов берилиши муҳим ҳисобланади.

Биноларнинг ички ва ташқи сув таъминоти билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратиш даркор. Биноларга ички ёнғин ўчириш сув қувурлари тортилган бўлса, босимни меъёрда бўлишини таъминлаш мақсадида ёнғин ўчириш насос станцияси кўзда тутилиши, енг ва дастаклар билан таъминланиши керак. Ёнғин ўчириш автомобилларини эркин ҳаракатланиши ва сув олиши учун шароит яратишни ҳисобга олиш лозим. Объект ҳудуди бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, жавони ва хоналар ёнғин ўчиргичлар билан таъминланиши шарт.

Бинони иситиш тизими билан таъминланиши жараёнида қозонхонани объект биносига ёпиштириб қуриш хавфни оширади. Биринчи қаватга олиб тушувчи зина катаклари иккитадан кам бўлса, ташқи нарвон билан таъминланиши ва улар темир ёки темирбетон конустурукциялардан қурилиши зарур. Бундан ташқари том қисмига чиқиш учун ташқи темир нарвон ўрнатилиши амалдаги тартибга тўғри келади.

Бугун ҳар бир қурувчи ташкилоти юқоридаги талабларга асосан иш ташкил этиши, лойиҳалаш жараёнида уларни инобатга олиши лозим. Акс ҳолда ҳар қандай ҳашаматли бино бўлмасинфавқулодда ҳолатларда инсонлар ҳаёти, соғлиги хавф остида қолади.

Ҳусанбой Раҳмонов,

Хўжаобод тумани фавқулодда вазиятлар бўлими профилактика назорати бўлинмаси инспектори, сержант.