Жамият

Биласизми: АЁЛ БОЛАНИ ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛИ ДАВРИДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?


25.02.2020   545

Аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади (https://lex.uz/docs/142859#145024).

Шунингдек, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилади. Бу даврда иш жойи сақланади.

Аёл ўз хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаши мумкин.

Манба: Huquqiy axborot телеграмм канали.