Спорт

БИАТЛОН: ВИЛОЯТ ОЧИҚ БИРИНЧИЛИГИ


26.07.2019   957

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ташаббуси, ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари марказининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2019-йилга мўлжалланганкалендар режасига асосан спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида 2019 йилнинг 23-25 июль кунлари “Ватанпарвар” ташкилоти Қўрғонтепа ўқув спорт техника клубида "Ёзги биатлон" спорти бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди. Бу ҳақда “Ватанпарвар” ташкилоти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда Қўрғонтепа тумани маънавият-маърифат кенгаши масъул котиби Г.Қосимова, “Нуроний” жамғармаси раиси Р.Мамажонов, Қўрғонтепа тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Д.Азимовлар иштирок этди.

Қизиқарли ва кескин курашлар бой тарзда ўтган мусобақа якунига кўра жамоалар қуйидагича натижаларга эришдилар:

Шахсий биринчиликда ўсмирлар ўртасида ғолиблик:

1-ўрин Булоқбоши туман ЎСТК Д.Ашуров

2-ўрин Қўрғонтепа туман ЎСТК В.Искандаров

3-ўрин Булоқбоши туман ЎСТК Ш.Сотволдиев

Шахсий биринчиликда қизлар ўртасида ғолиблик:

1-ўринПахтаобод туман ЎСТКХ.Ахмедова

2-ўринҚўрғонтепа туман ЎСТК Д.Усмонова

3-ўринҚўрғонтепа туман ЎСТК Ф.Тўлқинбоева

Жамоавий биринчиликда ғолиблик:

1-ўринҚўрғонтепа туман ЎСТК жамоаси;

2-ўринМархамат ЎСТКжамоаси;

3-ўринПахтаобод ЎСТКжамоаси;

Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ва Қўрғонтепа тумани ўқув спорт техника клуби томонидан диплом, медаль ва қимматбахо эсталик совғалари билан тақдирланди.