Спорт

Биатлон: ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ


11.11.2020   3103

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 10-,11-ноябр кунлари Пахтаобод тумани марказий ўйингоҳида “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши ва тизим тасарруфидаги ташкилотларида ташкил этилган тўгарак ва спорт секциялар қатнашчилари ҳамда вилоятимиз уюшмаган ёшлари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларидан “Ёзги биатлон” спорт тури бўйича “Вилоят ҳокимининг кубоги” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа натижаларига кўра 3-ўрин “Ватанпарвар” ташкилоти Марҳамат тумани ўқув спорт техника клуби жамоасига, 2-ўринни Булоқбоши тумани ўқув спорт техника клубига, 1-ўрин ҳамда “Вилоят ҳокими кубоги” “Ватанпарвар” ташкилоти Қўрғонтепа тумани ўқув спорт техника клуби жамоасига насиб этди.

«Ватанпарвар» ташкилоти Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати.