Хорижда

БЕВАҚТ ЎЛИМНИНГ АСОСИЙ САБАБИ


15.05.2019   1480

Америкалик олимлар юрак касалликлари дунё бўйича касалхоналарга тушиш ва бевақт ўлимнинг асосий сабаби эканлигини маълум қилишди.

АҚШнинг Шимоли-Ғарбий университети мутахассисларининг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг ўзида миллионлаб одам семизлик ва диабет келтириб чиқарадиган юрак етишмовчилигидан азият чекади.

Олимлар 1999 йилдан 2017 йилгача бўлган вақт давомида 48 миллионга яқин кишининг ўлими сабабларини ўрганди. Ўрганишлар натижасида 2012 йилдан бошлаб одамлар асосан юрак билан боғлиқ муаммолар туфайли вафот этаётгани маълум бўлди. Яна 6 миллион киши мазкур касалликлар билан хасталанган.