ЖАМИЯТ

БЕШТА ТАШАББУС САФДОШЛАРИМИЗНИ БИРЛАШТИРДИ


25.09.2019   1996

Андижон давлат тиббиёт институтининг талабалар турур жойида“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ташкил этилган тадбирда андижонлик “Ёш адолатчилар” фаол иштирок этдилар. Сайилгоҳга айланган майдонда янграган куй-қўшиқларда Мустақиллик, Тинчлик ва Ёшлик ўз ифодасини топди. Театрлаштирилган чиқишларда эртамиз эгаларининг иқтидори, ижодкорлигинамоён бўлди.

-Бугунги тадбир чин маънода ёшлик байрамига айланди, -дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов, -Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус фарзандларимизни янада фаолликка чақирди. Энг муҳими, уларда юрт келажагига бўлган масъулият ортди.

Тадбир доирасида “Ёш сиёсатчилар” иштирокида“Менинг ҳуқуқим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Қосимжон ҚАЮМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

Кенгаши раиси ўринбосари.