Андижон 24

Бешта муҳим ташаббус манзилларида: «BOOK COFFE»ГА ЯРАШГАН ТАНЛОВ


07.02.2020   944

Болаларда китобга бўлган қизиқишни ёшлигиданоқ шакллантирилиб борилиши келажакда ижобий самарасини бериши шубҳасиз. Китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида республикамизда кейинги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар эътиборга молик. Давлатимиз раҳбари илгари сурган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида мактабимизда “Book coffe”, яъни китоб кафеси ташкил қилинди. Унга мактаб педагог жамоаси , ота-оналар ва ҳомийлар томонидан 500 та бадиий адабиёт совға қилинди. ”Book coffe ”нинг очилиш маросими байрамга айланиб кетди. Мароқли тадбир доирасида она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари М.Ярқулова, Ҳ.Маматқулова, О. Ҳайдароваларнинг саъй-ҳаракатлари билан 5-7-синфлар ўртасида ”Ёш китобхон”танлови бўлиб ўтди.

Танлов якунига кўра 6-“а синф ўқувчиси Ҳалимахон Юсуфжонова мутлоқ ғолиб бўлди. Мадина Ғуломова, Ҳуршида Жўраева каби ёш китобхонлар ҳам совриндорлар сафидан жой олишди. Улар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларибилан рағбатлантирилди. Китобни ўзига дўст тутган билимдон ўқувчиларимиз борлигидан фахрланамиз.

Н. БАРАТОВА,

Шаҳрихон туманидаги 29- мактабнинг маънавий-маърифий

ишлар бўйича директор ўринбосари.

Р. АРАББОЕВ

олган суратлар.