Андижон 24

БЕШ ТАШАББУС: ҲАР КУНИ БИР ЯНГИЛИК


08.06.2019   1755

Мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий қилиш борасида вилоятимизда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Навбатдаги оммавий тадбир Хидирша массивидаги янги қуриган Мустақилликнинг 27 йиллиги деб аталувчи маҳаллада ташкил қилинди. Унда вилоят халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг педагог-ходимлари ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Бешта ташаббуснинг ҳар бир йўналиши бўйича олиб борилаётган ишлар кўргазмали воситалар, амалий намоийшлар орқали ифода қилинди.

Барча 741 та умумтаълим мактабларида қўшимча тўгараклар, бадиий хаваскорлик ансамбллари, театр-студиялар, спорт секциялари ташкил этилганини алоҳида таъкидлаш керак.

-Ёзги таътил даврида ҳам бешта йўналишнинг тўрттаси бўйича ўқувчиларнинг бўш вақтлари банд этилади, - дейди вилоят халқ таълими бошқармасининг бошлиғи Фурқатбек Бузруков.- Жумладан, ахборот-ресурс марказлари ишлаб туради, ҳафтада уч кун икки соатдан тўгаракларда машғулотлар тўхтамайди. Унга жалб этилган мутахассислар қўшимча ҳақ оладилар.

Вилоятдаги барча шаҳар ва туман мактабларидан келган мураббий ва ўқувчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

«auz.uz» online гуруҳи.