Андижон 24

БЕШ ТАШАББУС БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ


12.06.2019   1255

Қўрғонтепада "Беш ташаббус билан келажак сари" шиори остида фестивал ўтказилди.Унда санъаткорлар, спортчилар, фаол ёшлар иштирок этдилар.

"Мурувват" ногирон болаларинтернат уйитарбияланувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур, эстрада хонандалари Ғанишер Абдуллаев, Ғайрат Исақов, Азиз Ҳамдамовнинг дилтортар қўшиқлари билан тадбирга ўзгача файз бағишлади.

4-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар ихтирочилик, тўқувчилик, кашталик бўйича кўргазмалари намойиш қилдилар. Концерт дастури юқори баҳоланди.Айниқса, таниқли ёзувчи Қамчибек Кенжанинг, шоир Бахтиёр Фидоийнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Маданият ва истироҳат боғидаги диско-шоу ёшларга завқ бағишлади.

Мустақиллик кўчасида ташкил этилган кўргазма ва намойишлар "Баркамол авлод" болалар маркази аъзолари томонидан яратилган турли ишланма-ихтиролар, ижодий ишлар кўпларни щайратга солди. Кўчада - очиқ осмон остида 27-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларидан иборат ўзбек халқ чолғулари оркестри ижросидаги куйлар томошабинларни мафтун этди.

4-мактабда намойиш этилган бадиий дастурда эса вилоят намунали мақом ансамбли жамоаси, таниқли эстрада хонандалари сўз усталари билан бир саҳнада МТМлар, мактаблар, мусиқа ва санъат мактаби ёш санъат ғунчалари ҳам ўз истеъдодларини кўрсатдилар. Фидойи ёшлар китоблар билан тақдирландилар.

Аҳолини ўзига чорлаган, ота-оналар, бобо-бувилар иштирок этган тадбир якунида барчанинг юз-кўзларидан эртанги кунимиз эгалари эришаётган марралардан қувончни, ҳаётдан розиликни уқиб олиш қийин эмасди.

Нафисахон МУСАЕВА,

Сирожидин ҲАСАНОВ.