ЖАМИЯТ

БЕРЛИННИ ЗАБТ ЭТИБ, ЯПОНИЯНИ ТАСЛИМ ҚИЛГАН ҚЎШТЕРАКЛИК ҚАҲРАМОН


30.04.2020   3140

Иккинчи жаҳон урушига Андижон вилоятидан 97,5 минг киши сафарбар этилганди. Қарийб ярми - 54 мингги ғалаба билан қайтди холос. Уларнинг ҳам 40,9 мингги ногирон эди.

Тақдирига омонлик битилган оловли йиллар авлоди вакиллари орасида ҳозир умргузаронлик қилаётганлардан Зайнобиддин ота Қодиров ҳам бор. 95 баҳорини қарши орлган оқсоқол Жалақудуқ тумани Қўшчинор маҳалласида яшайди.

1942 йилда Сталинград остонасидаги жангларда илк бор қатнашди. Душман советлар раҳбарининг номи билан аталмиш шаҳарни қандай бўлмасин эгаллашга уринар эди. Волгани ишғол этиб, мамлакатни нефтга бой Кавказдан мосуво қилиш Гитлернинг ёз палласига мўлжалаган режаси эди.

Шундай стратегик аҳамиятга эга йўналишда дастлабки синовдан ўтган оддий аскар Қодиров, кейинчалик Европани фашизмдан озод қилди, Берлингача етиб бориб, Ғалаба кунини нишонлади. Аммо бошқалар қатори уйга қайтиш насиб қилмади унга. Қуролдошлари билан бирга ҳарбий эшелонда Берлиндан Узоқ Шарқ, Саҳалин оша Кунчиқар мамлакатга йўл оди. 1945 йилнинг 3 сентябрида Япония расман таслим қилинган бўлсада, қаҳрамонимиз ҳарбий хизматни яна икки йил давом эттирди. Кўплаб орден ва медаллар билан 1947 йилда уйига қайтди.

Колхозда узоқ йил ҳалол меҳнат қилди ва нафақага чиққди. Ҳозирда катта ва обрўли хонадон бошлиғи 7 фарзанди, 37 набираси, 20 чевараси ва битта эварасининг эъзозида.

А.Тошматов.