Андижон 24

БЕПАРВОЛИК БОР ЖОЙДА ХОТИРЖАМЛИК ЙЎҚОЛАДИ


27.01.2020   652

Совуқ кунлар кириб келиши билан хонадонларимиз, хизмат идоларимизда турли иситиш воситаларидан фойдаланамиз. Иситиш мавсумини бехатар, турли бахтсиз ҳодисаларсиз ўтказишнинг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Уларнинг асосийси ёнгин хавфсизлигига қатъий амал қилиш.

Жорий йилнинг 13 январь куни Шаҳрихон тумани Қўрғонча МФЙ Қўрғонча кўчасида яшовчи М.М.нинг яшаш хонадони ошхонасидаги пропан газ баллони жўмрагини тўлиқ беркитилмаганиоқибатида ошхонага пропан газ тўпланиб қолган. М.М. томонидан газ плитасини ёқиш мақсадида гурурт ёққан вақтида ошхонада газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлиб, 15% куйиш тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиб, бепарволикка берилмаганида шундай кўнгилсизлик юз бермаган бўлар эди.

А.Содиқов,

Шарҳрихон тумани ФВБ мутахассиси.