Андижон 24

БЕМОР БОЛАЛАРГА ДЕБ ПУЛ ЙИҒАЁТГАН БЛОГЕР ВА «ЭЛПАРВАР»ЛАР МАБЛАҒНИ ҚАЕРГА САРФЛАШМОҚДА?


02.02.2020   1401

ЎзА мухбири сирларни фош қилади

Сўнгги вақтларда соғлиғи учун катта пул маблағига муҳтож бўлган болалар сурати ва видеосини тарқатиб, операция учун пул тўплаш ҳолатлари оммалашиб бормоқда, лекин бу пуллар қаерга сарфланди?..

Интернет ижтимоий тармоғида онкологик касал болаларга хайрия учун пул йиғаётганлар қанчалик ҳақиқатгўй. Улар ҳақиқатан саховатпешами ёки фирибгар?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, онкологик беморлар текинга даволанади. Уларнинг жарроҳлик амалиётлари ҳам бепул амалга оширилиши керак.

Мутахассислар бу борада нималар дейди? Улар ижтимоий тармоқлардаги акциялар орқали тушаётган маблағларни кўрганми?

5-6 марта операция қилингани ва яна операцияга муҳтож экани иддао қилинаётган болакайнинг шифокори «йиғилаётган пулларни» эшитиб, «лол қолди» ва бемор боланинг 5-6 марта операция бўлмаганини тасдиқлади.

Бемор болалар видеоси билан одамларнинг ҳиссиётига ўйнаётган блогер ва «элпарвар»лар маблағни қаерга сарфлашмоқда?

Биргина телевизор олиб келиб, ютуб ва тармоқларда ўзини кўз-кўз қилаётган элпарварлар ҳақида онкологлар нима дейди?

Миллонлаб маблағни беминнат бераётган юртдошларимиз нега ўзларини танитмайди ва камералар билан бостириб бормайди?!

Одамлар ҳақиқатан хайрия қилувчилар ҳақида қандай фикрда?

Тез орада турли усуллар билан хайрия маблағи тўплаётганлар ҳақида ЎзА мухбири Анора Содиқованинг махсус репортажи эълон қилинади.

Сайтимизни кузатиб боринг...

Манба: ЎзА