ЖАМИЯТ

БАЙРАМ ОЛДИДАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ


27.12.2019   1065

Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганида оқибатларини қисқа фурсатларда, кам талофатлар билан бартараф этиш мақсадида Пахтаобод туманидаги оммавий сайллар ўтказиладиган жойларда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликда махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. “Соҳил савдо комплекси” масъулияти чекланган жамиятида аҳолини табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашга қаратилган тадбирлар олиб борилди. Унда жамият ишчи хизматчилари, тадбиркорларга тушунтириш бериш билан бирга амалий ҳаракатлар ўргатилди.

Туман марказидаги янги йил арчаси ўрнатилган ҳудудда фуқаро мухофазаси тузилмалари, фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари кўриб чиқилди. Унга кўра, фавқулодда холатларни бартараф этиш, жабрланганларга тиббий ёрдам бериш ва қутқарув ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, фуқароларнинг заҳарланишини олдини олиш мақсадида савдо ярмаркаларида озиқ-овқатларнинг яроқлилиги, санитария талабларига жавоб бериши ўрганилиб, сотувчилар ўртасида тушунтириш ишлари ташкил этилди. Ичимлик сувларидан намуналар олиниб, синовдан ўтказилди.

Маҳмуджон Нурматов,

Пахтаобод тумани ФВБ ЁХБ бошлиғи.