ЖАМИЯТ

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА ХОДИМЛАРИ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ


09.08.2020   17153

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 августдаги Фармонларига асосан 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» деб эълон қилинди.

Ушбу сана мунасабати билан Андижон вилоятида соҳа ходимлари учун тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, “Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қилаётган, бугунги кунда бутун инсоният пандемия билан курашаётган бир вақтда, Сиз азиз қурувчилар томонидан улкан бунёдкорлик ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Сизларнинг эзгу ишларингиз ҳақида гапирганда, уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, хиёбонлар, фавворалар, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим” дея йиғилганларни байрам билан табриклади.

Тадбир сўнгида мамлакатимизда қурилиш соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, бунёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожлантириш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш, замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги катта хизматлари ҳамда соҳага оид давлат дастури ижросини таъминлашдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят ҳокими томонидан тақдирландилар.

«auz.uz» online гуруҳи.