Бугуннинг гапи

БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ТЎКИН


19.03.2019   838

Қўрғонтепа туман мактабга таълим муассасалари жамоалари байрам дастурхонини .таомлар билан тўлдиришди. Кўпчиликнитаклиф этишди.

- Туманимизда 42 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда, - дейди туман бўлими мудираси Рўзихон Усмонохунова. – Улар қаторига 16 та хусусий, нодавлат уй боғчаси қўшилди. Юздан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Султонобод, Мамуробод қишлоғида иккита янги давлат боғчаси фойдалинишга топширилди. Болаларни боғчаларга қамраб олиш қарийб эллик фоизга етди. Эсонобод маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Бахтигул Раимбердиева “Ҳамкорбанк”дан олагн кредит ҳисобига юз ўринга нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуриб ишга туширди. “Шамолбоғ” деб номланган бу боғчада ўзбек фарзандлари қаторида қирғиз оилалари кичкинтойлари таълим олишмоқда. Барча мактабгача таълим муассасаларимизда Наврўз кенг нишонланмоқда. Болажонлар даврани кенг олиб қўшиқ куйлаб, шеърлар айтишяпти. Она Ватанга муҳаббатини амалда болаларга хос тарзда ифода этишмоқда.

«auz.uz» online group.