ЖАМИЯТ

«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБИДА «ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ»…


07.11.2020   2016

Шаҳрихон тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Ундамуассаса педагог ходимлари, туман Ёшлар ишлари агентлиги, халқ таълими бўлимлари вакиллари, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирда иштирокчилар дастлаб мактаб фаолияти, бу ерда болаларга яратилган шароитлар билан танишдилар.Шунингдек, муассасада болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, ёш авлоднинг фойдали дам олишини ташкил этиш, болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Тадбир сўнггида ўтган ўқув йилида намунали фаолият олиб борган бир гуруҳ педагог ходимлар ва онлайн машғулот ҳамда онлайн танловларда яхши натижа кўрсатган ўқувчиларгамактабнинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири кўтаринки руҳда ўтди.

Рустамбек АРАББОЕВ.

Муаллиф олган суратлар.