Андижон 24

«БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА!» ДЕКАДАСИ: 116 ТА ЛОЙИҲАДА 9 МИНГДАН ОРТИҚ ЁШЛАР ҚАМРАБ ОЛИНДИ


04.02.2019   1428

Андижон вилоятида 20-30 январь кунлари «Барчаси ўз қўлингда!» шиори остида тарғибот декадаси бўлиб ўтди.

10 кунлик декада давомида вилоятда 116 та турли лойиҳа ташкил этилиб, 9 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди. Лойиҳаларда қатнашган ёшларнинг ҳар бири ўз ишини, муаммосига ечимини, мусобақаларда эса ғолибликни қўлга киритди.

Декадаси доирасида туман ва шаҳарларда 12 маротаба «Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари ўтказилиб, ёшлар томонидан 647 та муаммо ва таклифлар билдирилди.386 та мурожаатлар жойида ҳал этилди ва қолганлари юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилди.

Ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар шу жумладан, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни соғлом муҳитга қайтариш ва доимий назоратда бўлишларини таъминлаш мақсадида 10 маротаба «Ҳуқуқ ва бурч» тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида малакали мутаҳассислар томонидан ёшларга керакли тушунча ва маълумотлар берилди.


Тарғибот декадаси давомида назоратсиз қолган ва кўчада мақсадсиз юрган, вояга етмаган ёшлар иштирокида вилоят халқ таълими ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда 7 маротаба психологик суҳбатлар ўтказилди. Содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида вилоят миқёсида 36 маротаба «Тунги рейдлар» ташкил этилиб, тадбирлар давомида 60 дан ортиқ вояга етмаганлар тунги вақтда бемақсад юрганлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш мақсадида Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларга туман ва шаҳар Кенгаши фаоллари, таълим муассасаларидаги сардорлар ва етакчилар Кенгаши аъзолари томонидан 28 маротаба ташрифуюштирилиб, 1400 дан ортиқ ёшлар ҳарбийлар ҳаёти ва уларнинг хизмат вазифалари билан яқиндан танишдилар.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни бемақсад юришларини олдини олиш мақсадида 12 маротаба «Мен касб танлайман» шиори остида меҳнат ярмаркалари ва тренинглар ташкил этилиб, тадбирлар давомида 115 нафар ёшларнинг ишга киришлари учун йўлланмалар берилди.

Авазбек АРАББОЕВ.